17.02.2020

Турли хил брендлардан 12 та ноёб акция. Улар учун раҳмат айтса арзийди

Бошқаларга ёрдам бериш бизни бахтли қилади. Фидокорона ҳаракатлар ўз-ўзини ҳурмат қилишни оширади ва ўзингиз билан фахрланишга имкон беради. Шу боис хайрия бизнинг давримизда, инсонларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Турли компаниялар, етакчи дунё брендлари ва кичкина дўконлар ҳам ортда қолмаслик учун дунёмизни янада яхшилаш учун қўлларидан келганини қилмоқдалар.
Икки йил олдин, McDonald’s аёлларни 8 март билан табриклаш учун ўзига хос усулни ўйлаб топди. Компания ўз логотипини кўча баннерларида, қадоқлаш ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирди. Унда М ҳарфидан W ҳарфи ҳосил бўлди (инглиз тилидаги woman “аёл” деганидир).

“Dove” япониялик ёш қизларни қўллаб-қувватлаш ва ўзларига бўлган ишончни ошириш учун реклама ролигини суратга олди. Дарҳақиқат, статистика маълумотларига кўра, япониялик ёш аёлларнинг атиги 7 фоизи ўзига ишонишади.


Янги йил олдидан “IKEA” барча мижозлар иштирок этадиган акцияни ўтказди. Маҳсулотларни сотиб олиб, уларни махсус жойда қолдириш керак эди. Компания уларни кексалар ва оғир касалликларга чалинган болаларга совға сифатида улашди. Ҳозир IKEA нинг Россия бўлими янги лойиҳани бошлади: энди компаниянинг веб-сайтида «Уйга дўстингиз билан» деб номланган бўлим мавжуд. Бу ерда сиз уй қидираётган ит ва мушукларнинг фотосуратларини кўришингиз ва улардан бирини ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин.
Ўтган Янги йилда Lego ҳар бир киши қатнашиши мумкин бўлган энг оригинал акцияни бошлади. Фақат конструктордан бирон бир рақамни тўплаш ва натижани ижтимоий тармоқларга жойлаштириш керак эди. Ушбу ҳар бир пост учун компания хайрия фаолиятига битта тўпламни хайрия қилди.


Ўтган ёзда “Дикси” дўконлар тармоғи уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга қарор қилди ҳамда итлар ва мушуклар учун овқат йиғиш кампаниясини уюштирди. Ғамхўр харидорларнинг ёрдами билан 6,5 тонна озуқа йиғилди.
Ўтган йилнинг кузида видео ўйинларни ишлаб чиқариб, сотадиган Япониянинг Bandai Namco компанияси акциямисан акция ўтказди: ҳар бир киши янги ўйин учун қон топшириб, донор бўлиши мумкин эди.
2018 йили Ер кунида Adidas экологик акцияни ўтказди ва океандан йиғилган пластмассадан тайёрланган футбол формасини ишга туширди. Катта футбол лигасининг барча 23 жамоаси бу ғояни қўллаб-қувватладилар ва дам олиш кунлари ушбу либосни кийишди.


“Ночлежка” жамғармаси уйсизлар муаммосига эътиборни жалб қилиш учун ўзига хос усулни таклиф қилди. У «уйсизлар» баннерини яратди, уни истаган киши ёки медиа-ресурс ўз саҳифасида жойлаштириши мумкин. Баннерни босиш орқали сиз фонднинг веб-сайтига ўтишингиз мумкин, у ерда бошпанасиз қолган ҳақиқий одамлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар жойлаштирилган.
2018 йил охирида Disney ижтимоий тармоқларда улкан флешмобни ишга туширди: одамлар ўзларининг фотосуратларини Микки Мауснинг бетакрор қулоқлари билан кўрсатган ҳолда бўлишишди. Компания ҳар бир фотосурат учун 5 доллардан Make-A-Wish хайрия жамғармасига юборди. У оғир касал болаларнинг истакларини бажармоқда.
«Питомцы Mail.ru» платформаси ва ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқарувчиси Purina болалар учун кичкина биродарларимиз учун жавобгар бўлишга ва уйда уй ҳайвонининг пайдо бўлишига тайёргарлик кўришга ўргатадиган изланиш (квест)ни яратди.
Balenciaga модалар уйи ҳам ҳайрия масалада жим тура олмади ва кучли ёнғинларга учраган Aвстралияга ёрдам беришга қарор қилди. Бренд коалалар тасвири туширилган кийимлар линиясини чиқарди ва буюмларни сотишдан тушган барча маблағни хайрия ташкилотларига ўтказди.


2012 йилда Samsung босиб ўтган километрларни ҳисоблайдиган дастур яратди. Ҳар минг метр учун болаларга ёрдам бериш фондига пул ўтказилди. Шу йилнинг январ ойида компания янги экологик тоза қадоқни тақдим этди, ундан сиз жавон, стол ва ҳатто мушук уйини ясашингиз мумкин.
Канададаги китоб дўкони кўча мушукларининг уйига айланди. Кўплаб ташриф буюрувчилар атайлаб мўйнали ҳайвонлар билан суҳбатлашиш ёки уларни қабул қилиш учун келишмоқда. Дўконнинг 30 дан ортиқ мушуклари ўз эгасини аллақачон топди.
Сиз қандай хайрия тадбирлари билан танишсиз? Уларда шахсан иштирок этганмисиз?

«MASTER EXPERT PARTNERS» компанияси
(95) 341 91 11 (99) 405 91 11
www.mepartners.uz
https://t.me/MEpartners
Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 6 уй.

 

Мақолалар