Вазифа

Девор қоғозлари учун елимлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий лидерлардан бири бўлган компания янги маҳсулотни бозорга чиқариш стратегиясини ишлаб чиқишга қарор қилди. Компаниядагилар бу мураккаб вазифани амалга ошириш бўйича бизга мурожаат қилди. Ушбу компания Ўзбекистон бозорида катта тажрибага ҳамда бир нечта брендларнинг портфелига эга.

Янги маҳсулот немис технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Ҳар доим ҳам яхши аралашмани қопламайдиган бошқа маҳаллий брендлар билан солиштирганда маҳсулотнинг асосий фарқ шундаки, унинг аралашмаси компаниянинг ўзида ишлаб чиқарилади. Биз маҳсулотни бозорга чиқариш учун маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилдик.

Қарор

Биз бозор, рақобатчилар, истеъмолчилар, шунингдек, янги маҳсулотнинг рақобатбардош афзалликларини батафсил таҳлил қилиш орқали ишни бошладик. Таҳлил қилиш жараёнида Push стратегиясининг ўзи самарали эмаслиги ҳамда маҳсулотни савдо масканлари ва нуқталарига шунчаки жойлаштириш учун етарли бўлмаслигини аниқладик. Бунда маҳсулотларга барқарор талаб яратиш мақсадида Push стратегиясини Pull ҳаракатлар билан бирлаштиришга киришдик.

Шу боис биз маркетинг стратегиясини ишлаб чиқдик, у маҳсулот ҳақида ахборот бериш учун каналларни аниқлаш; маҳсулотларга ишончни уйғотиш ва харидорлар билан доимий ишлашни ташкил этишга қаратилган ATL ва BTL акциялар; энг самарали савдо каналларини аниқлаш; дилерлар билан ишлаш стратегиясини ўз ичига олди.

Янги (янада жозибадор) қадоқ, савдо ускуналари ва реклама материалларини дизайни ишлаб чиқилди. Маҳсулотни тўғри нархлаш белгиланди. Маҳсулот турларини кенгайтириш бўйича таклифимиз ўз ўрнида ҳамда ижобий тарзда қабул қилиниб, унинг аҳамияти катта бўлди. Савдо бўлинмасининг муҳим ташкилий тузилмасини ташкил қилдик.

Натижа

Бир неча ой давомида компания барча ишлаб чиқилган ва тавсия этилган ҳаракатларни  аниқлик билан бажарди. Режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида савдо ҳажмлари ошиб борди. Маҳсулот учун янги қадоқ тайёрланди ва дилерлик тармоғини қуриш ишлари бошланди. Шунингдек, мижозга маҳсулотни маркетинг, сотиш ва мониторинг қилиш учун ички бизнес жараёнларини ташкил этишда ёрдам бердик.

Тўғри йўлга қўйилган савдо тизими – мижозларимизга тилайдиган муваффақиятга эришишнинг калитидир.

Олдин

Хозир