Вазифа

Туризм соҳаси ва чипталарни сотиш йўналишида 12 йиллик тажрибага эга бўлган компания янги ўсиш стратегиясини ишлаб чиқишга қарор қилди. Компаниянинг раҳбариятида ривожланишга оид баъзи ғоялар мавжуд, бироқ бу бўйича аниқ тасаввурга эга эмас эди. Шунингдек, компаниянинг раҳбарияти бизнес жараёнлари, инсон ресурсларини бошқариш, маркетинг, молиявий бошқарув бўйича бир қатор муаммолари бор эди. Уларнинг фикрига кўра, бу факторлар келгусидаги ривожланишга тўсқинлик қилаётганди. Шундан сўнг улар бизга мурожаат қилишди.

Қарор

Дастлаб биз менежмент, HR-инсон ресруслари, молия, ишлаб чиқариш жараёни,  маҳсулот, маркетинг (савдо ва маҳсулотнинг рекламаси), моддий-техник таъминот, шунингдек, SWOT таҳлиллари ва компаниянинг мақсадларини ривожлантириш  каби асосий йўналишларда чуқур таҳлилларни ўтказдик. Таҳлил ва ташҳис натижаларига асосланиб, биз яқин уч йил мобайнида компаниянинг стратегиясини ишлаб чиқдик ва маркетинг мақсадлари, молиявий натижалар ва кадрларга оид кўрсаткичлар билан оралиқ мақсадларга эришиш бўйича операцион режаларни ишлаб чиқдик.

Натижа

Бир неча ой ичида ишлаб чиқилган операцион режалар бўйича тадбирлар муваффақиятли амалга оширилди. Компаниянинг тузилиши, бизнес модели, регламенти, қоидалари, кодекслари, сиёсати ишлаб чиқилиб, оператив, молиявий, кадрлар ва маркетинг бўлинмаларининг фаолияти белгиланди.

Бундан ташқари, компания харидорларнинг катта оқимига тайёрлаган ҳозирги мавжуд бўлган бизнес-жараёнларини оптималлаштириш учун ўз фаолиятини олиб борди. Айни пайтда бизнинг мутахассисларимиз компаниянинг раҳбарияти ва юқори менежментига маслаҳатлар бериш орқали стратегик ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам бермоқда.