Мақсад

Дераза ва эшик профиллери, уларнинг эҳтиёт қисмлари савдосидаги йирик дилерлик ширкати раҳбари бизга мурожаат қилиб, ўз компаниясининг бошқарув усулларини ўзгартириш истаги борлигини билдирди. Суҳбат натижасида у тадбиркорларнинг кўпчилиги дуч келадиган қатор муаммолар ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, компания ўсиб бормоқда, бир нечта алоҳида, мустақил ишлайдиган йўналишлари ва кўп сонли ходимларига эга. Бироқ бу масалалар бўйича қатор муаммолар тўпланган бўлиб, уларни ҳал этиш зарурияти туғилган. У вазиятни ўзгартиришни хоҳлайди, чунки у ўз компаниясини кенгайтириш режаларини аниқ кўради. Вазиятни таҳлил қилиб, биз унга бизнеснинг иш фаолиятини яхшилаш бўйича дастур таклиф қилдик.

Қарор

Биринчи бўлиб биз компаниянинг асосий йўналишлари: менежмент, HR – инсон ресурслари, молия, маркетинг ва бизнес жараёнлари устида ташҳис ўтказдик. Натижада биз компаниянинг жорий ҳолатини очиб берадиган аниқ тасаввурга эга бўлдик, муаммоларни аниқладик ва таҳлил қилдик. Кейинчалик бошқарувни автоматлаштириш ва компаниянинг иш жараёнларини тартибга солиш бўйича иш режаси ишлаб чиқилди.

Натижа

Кейин эса компания ишини тузиш ва тизимлаштиришга имкон берадиган кўплаб зарурий қоидалар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун биргаликда ҳамкорлик қилинди. Хусусан, корхонанинг ташкилий тузилмаси, бизнес регламентлари, қоидалари ва сиёсати ишлаб чиқилди. Шунингдек, биз бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, молиявий ва кадрлар бўлимларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларга қўл урдик.

Кейинги босқичда маркетинг стратегияси бўйича ишлар йўлга қўйилди, натижада эса савдо 30-50 фоизга ортишига эришилди. Компаниянинг янги йўналиши учун ном танлаш ва брендлашга киришилди.

Компаниядаги ўзгаришлар янги ғалабалар ва ютуқларга олиб боришига аминмиз.