КОМПАНИЯМИЗ ҲАҚИДА

MASTER EXPERT PARTNERS – бизнесни тизимлаштириш, стратегик режалаштириш, инвестициион фаолият, бозор талабларини ўрганиш ва прогнозлаш, молиявий соғломлаштириш дастурларини яратиш, бизнес таълимоти ва бизнесни ривожлантиришнинг бошқа масалалари билан шуғулланувчи мутахассислардан ташкил топган консалтинг компанияси ҳисобланади.

Асосий хизматларимиз

Бизнесни тизимлаштириш

Компания моделини яратиш, самарали ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш ва мавжуд бизнес жараёнларини оптималлаштиришга асосланган замонавий бошқарув технологиялари.

Стратегик менежмент

Ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишга қаратилган компаниянинг бошқарув тизими – узоқ ва қисқа муддатли мақсад ва вазифаларни белгилаш, компаниянинг ишлаб чиқаришни янги даражага кўтарилишини таъминлаш.

Инвестицион лойиҳалаштириш

Муддатлари, ижро тартиблар ва керакли маблағлар кўрсатилган ҳолда, бозор тадқиқотлари ва таҳлили, самарали бизнес-модельни ишлаб чиқиш.

Бизнес таълимот

Раҳбарлар, менежерлар ва компания оддий ходимларининг касбий билимлари ва кўникмаларини оширадиган бизнес тренинглари.

Бизнес консалтинг – интеллектуал фаолият тури ҳисобланади. Бунда буюртмачи тақдим этган масалани таҳлил қилиш, илмий, техник ва иқтисодий имкониятларни жалб қилиб, дунё ва мамлакатимиздаги илғор ғоя ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда муаммога ечим топилади ва амалга оширишда кўмак берилади.

 

Бизнинг жамоамиз

Раъно Кулдашева
CEO
Ташкилий ривожлантириш ва НR бўйича маслаҳатчи
Баҳодир Фозилходжаев
CEO
Стратегик ва институционал ривожланиш бўйича маслаҳатчи
Равшан Ҳалиткариев
CEO
Инвестицион лойиҳалаш ва бизнесни баҳолаш бўйича маслаҳатчи
Арсен Абдурахманов
Эксперт/маслаҳатчи
Ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчи
Бахтиёр Тўхтаев
Эксперт/маслаҳатчи
Маркетинг бўйича маслаҳатчи
Владимир Николенко
Эксперт/маслаҳатчи
Савдолар бўйича маслаҳатчи