03.02.2020

Инвестициялар бўйича мутахассис ва собиқ модел қандай қилиб қулай косметика брендини яратишди?

Wander Beauty бренди яратувчилари косметикадан фойдаланиш усулларини яхшилашди: улар бирданига бир нечта функцияларни бажарадиган маҳсулотларни ишлаб чиқишди. Натижада истеъмолчилар косметик муолажаларга камроқ вақт сарфлашади. Тадбиркорлар ўзларининг инновацион маҳсулотлари учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлишди.
Дивья Гуньяни ва Линдсей Эллингсон Нью-Йоркда гўзаллик салонининг очилишида танишиб қолишади. Косметика ва саёҳатга бўлган қизиқишлари сабабли тезда умумий тил топишди. “Иккимиз ҳам тушундикки, биз фойдаланадиган косметик воситалари фойдаланиш бўйича жуда ҳам мураккаб ёки улар битта вазифани бажаради. Бундан ташқари, кўпинча зерикарли шиша идишлар ҳақида савол туғилди, уларни шунчаки сафарга ўзингиз билан олиб кетолмайсиз. Улар ҳар доим ҳаракатда бўлган замонавий аёлларнинг эҳтиёжларини қондирмасди. Wander Beauty брендимиз юқори сифатли кўп функцияли косметик воситаларни яратишни мақсад қилиб қўйган, бу ҳам бўлса фақат битта муаммони ҳал қилишга қаратилган турли хил воситаларни маҳсулотларни алмаштириши мумкин. Биз учун барча маҳсулотларимизда янгилик киритиш жуда муҳимдир”, – дейди Эллингсон.


Бугун Wander Beauty бренди кўп вазифали компонентлар ва формулалар асосида косметика ишлаб чиқаради. Ушбу янгилик туфайли бу маҳсулотлардан бир неча усулда фойдаланиш мумкин, ишлатиладиган косметика миқдорини камайтириш ва шахсий парвариш қилиш тартибини соддалаштиришга имкон беради.
Wander Beauty яратилишидан олдин Линдсей Эллингсон Парижда модел сифатида ишлаган. «Модель бизнесидаги фаолиятим Christian Dior бренди намойиши билан бошланган. Ўшандан бери мен юзлаб шоуларда иштирок этдим – Chanel дан Balenciaga ва Gucci гача. 15 йил давомида модел бўлдим. Бу вақт ичида мен энг яхши гўзаллик мутахассислари, бўяниш бўйича визажистлар, дизайнерлар ва стилистлар билан ишладим. Гўзаллик ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлдим”, дея эслайди Эллингсон.
Ҳар бир намойишдан олдин уни бўянтириб, сочини турмаклашарди, бу ҳар доим бир неча соат давом этарди.
Пардозчининг креслосида жуда кўп вақт ўтказгандан сўнг, Эллингсон баъзи косметик воситалар қандай ишлашини аниқлай бошлади. Шундан сўнг у ўз имкониятларини ўзгартириши мумкин бўлган нарсаларни рўйхатини тузишни бошлади.
Дивья Гуньяни ўз меҳнат фаолиятини молия соҳасида бошлаган бўлиб, инвестиция банк хизматлари соҳасида ишлаган, шунингдек тўғридан-тўғри ва венчур капитал қўйилмалар билан шуғулланган. Кейин у ўзини тадбиркорлик соҳасида синаб кўришга қарор қилиб, автоулов қисмларини ишлаб чиқариш бўйича бизнесни очди. Шундан сўнг, Гуньяни ресторан бизнеси билан шуғулланган, кейинчалик у мода ва гўзаллик дунёсига келган.
Бир нечта иш учрашувларидан сўнг Гуньяни ва Эллингсон ўз тажрибалари ва билимларини қандай қўллашлари мумкинлигини тушунишди. Улар бир-бирига ишониб, биргаликда косметик бренд яратишга қарор қилишди. Орадан беш йил ўтди. Улар аста-секин ўз бизнесларини кенгайтириб, ривожлантиришяпти. Биринчи йили улар бутун вақтларини аёлларни ўрганиш ва сўров билан ўтказишди. Косметика сотиб олиш ва бўяниш воситаларини қўллашда аёллар кўпинча дуч келадиган муаммоларни аниқлаш вазифасини қўйишди. Бренд асосчиларини инновацияларга бўлган қизиқиши сабаб янги косметик воситаларини яратишади. Aйнан ушбу маҳсулотлар мижозларга шахсий парваришларини соддалаштиришга ва кундалик косметик муолажалар муддатини қисқартиришга ёрдам беради.


“Aгар биз бир нечта косметик воситаларни бирлаштиришни мақсад қилсак, биз буни албатта амалга оширамиз. Масалан, хайлайтер ва румянани олиб, битта маҳсулотга бирлаштирамиз”, – дейди Эллингсон.
Ишбилармон аёлларнинг фикрига кўра, мижозлар тажрибасини оптималлаштириш уларнинг келгусидаги фаолиятининг асосий йўналиши сифатида қаралиши мумкин.
Гуньяни таъкидлайди: “Ҳозир интернет-дўкон яратиш ҳақида ўйлаяпмиз. У ерда истеъмолчилар ўзларининг барча эҳтиёжларини қондиришлари, бўяниш ва парваришлаш маҳсулотларини сотиб олишлари мумкин. Бу бизга брендни ривожлантириш нуқтаи назаридан етишмаётган нарса. Шу билан бирга, бир ярим дақиқада харид қилишимиз мумкин бўлган мобил иловани ишлаб чиқмоқдамиз”.
Гуньяни ва Эллингсон ўз карьерасини ўзгартириш ҳақида ўйлаётганларга муҳим бўлган қуйидаги босқичларга алоҳида эътибор бериш кераклигин айтишади:
– Ишни ўзгартириш учун нимани ўрганиш кераклигини тушунинг. Дарҳол мутахассис бўлиш шарт эмас, бошлаш учун камида ҳеч бўлмаганда асосларни ўрганишингиз керак.
– Янги соҳага чин дилдан қизиқишингиз керак. Aкс ҳолда, тез орада бу ишдан кўнглингиз совуш хавфи мавжуд. Кейин ишни ўзгартиришга тайёргарлик кўриш учун қилинган барча ҳаракатлар беҳуда бўлади.
– Ўзингизга ҳаддан ташқари қатъий бўлманг. Нолдан бошлашга ҳаракат қилаётганингизни унутманг. Aввалига бу осон бўлмайди, лекин сиз йўлда ўрганиб, янада яхши натижаларга эришишингизни унутмаслигингиз керак.
Эллингсон қўшимча қилиб: “Aгар ўз ғоянгизга чин дилдан ишонсангиз, таваккал қилишингиз керак. Масалан, ички сезги сизни чиндан ҳам бунга арзийди деб айтиб турса. Масалан, ғоянгиз бирон муаммони ҳақиқатдан ҳам ҳал қила оладиган мутлақо янги нарса бўлса, унда қўл уришга арзийди”.

Мақолалар ,