24.07.2018

Жек Ма: 25 ёшингда нима қилиш керак?

Сеулда бўлиб ўтган конференцияда ёш йигит Жек Ма  (бойлиги 39,1 миллиард доллар деб баҳоланган AlibabaGroup асосчиси)дан  25 ёшда бўлганида ва эндигина ўз бизнесини бошлаган бўлса, нима қилиши мумкинлигини сўради.

Жек жавоб берди:

  1. Ҳамма жойда имкониятлар мавжуд. Ҳар бир инсон энди Интернетни келажак деб айтади. 10 йил аввал интернет жуда ажойиб эди, чунки ҳеч ким бу ҳақда билмаган. Энди интернетда қийинлашиб бормоқда, чунки барча ақлли одамлар у ерга йўналтирилган. Шунинг учун сиз реал секторга киришингиз керак.
  2. Агар сиз ресторан очмоқчи бўлсангиз, уни мукаммал қилиш учун технологиядан фойдаланинг. Агар сартарошхона очмоқчи бўлсангиз – IT-технологияси ва data маълумотларидан фойдаланинг, бошқалардан аъло бўлиб, ажралиб туринг. Фақат hi-tech юқори технологик ишлар билан бир қаторда, технология ҳамма жойда қўлланиши мумкин.
  3. «Тескари йўналишда» ўйлаб кўринг. Ҳамма инсон бир нарсага рози бўлганида, бу тўғримикан, деб бир дақиқага ўйлаб кўринг. Бу ҳақиқатан ҳам шундайми? Ҳамма бирон нарсага хайрихоҳ қаршилик билдиришганда ҳам мулоҳаза юритинг. Балки улар нотўғри фикрдадир? Эҳтимол, бу ерда имкониятлар бордир?
  4. Агар сиз 25 ёшда бўлсангиз – хавотир олманг. Қилган ҳар қандай хато — сиз учун аҳамияти катта.
  5. Мен ўзим учун ёш авлодга айтадиган қуйидаги «схема» ни аниқладим:
    • 20 ёшгача – талаба бўлинг. Тадбиркорлик билан кутинг, нимадир ўрганинг.
    • 30 ёшгача – кимдирни кузатинг. Кичик корхонада ишланг. Катта компаниялар ҳам яхши амалиёт, у ерда жараённи ўрганасиз, катта тизимнинг бир қисми бўласиз. Аммо кичик ширкатда бизнесингиз учун мухлислик қиласиз, кўп вазифаларни бажариб, орзу қиласиз. 30 ёшгача бўлган даврингизда компанияда қандай ном билан ишлашингиз эмас, қандай раҳбарни ишини кузатганингиз жуда муҳим. Яхши хўжайин сизга муҳим нарсаларни ўргатади.
    • 30 дан 40 ёшгача – агар сиз ҳақиқатан тадбиркор бўлишни истасангиз, сиз ўзингиз учун ишлайсиз.
    • 40 дан 50 ёшгача – сизда аъло даражада уддалайдиган ишларни бажаринг, яна қайсидир жойга қочишга ҳаракат қилманг, чунки янги соҳани киришиш жуда кеч. Энг яхши ютуқларингизга эътибор беринг.
    • 50 дан 60 ёшгача – ёшлар учун ишланг. Улар сиздан кўра яхшироқ иш қилишлари мумкин, шунинг учун уларни ўргатинг, уларга инвестиция қилинг.
    • 60 ёшдан кейин — ўзингизга вақт сарфланг, сизни пляж, қуёш кутмоқда.
  1. 25 ёшли одамларга маслаҳатим – етарли даражада хатолар қилинг.

Хавотир олманг. Сиз тушиб, кўтарилиб, тушиб, кўтариласиз. Бундан, ёшлигингиз ва ҳаётингиздан роҳатланинг.

Мақолалар