Вақтни қандай бошқариш керак? Дэн Кеннедидан маслаҳатлар.

08.07.2019

Вақтни қандай бошқариш керак? Дэн Кеннедидан маслаҳатлар.

Дэн Кеннеди – таниқли америкалик тадбиркор, мультимиллионер, маркетинг бўйича маслаҳатчи ва энг кўп сотиладиган бестеллер асарлар муаллифи.

1-маслаҳат
Телефон қарамлигидан ҳалос бўлиш
Телефонингизнинг зулмидан халос бўлишингиз керак. Шунингдек, факс диктатураси ҳамда электрон почта ҳукмронлигидан. Телефон чалинганда гўшакни камроқ кўтаринг ёки умуман кўтарманг. Ўзингизга қулай вақтда қўнғироқ қилинг. Ушбу техникани моҳирлик билан ўрганишингиз керак, чунки айнан телефон ишимиздан чалғитувчи асосий омиллардан бири.
Барча кирувчи қўнғироқларни қабул қилаверсангиз, демак, сиз доим бирон савол ёки номаълум киши фойдаси учун муҳим ва маълум бир вазифа ва ишингиздан тўхтаб, чалғийверасиз. Вақтингиз назоратини номаълум кимсага топширасиз ва натижада белгиланган ишингизга имкон қолмайди.

2 маслаҳат
Минимал иш учрашувлари
Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам иш учрашувларида ўтказиладиган вақтни қисқартиришга ҳаракат қилинг. Иш учрашувларида ҳеч нарса қилинмайди, шу сабаб уларни ёқтирмайман. Вақтни йўқотишнинг олдини олишга ёрдам берадиган тактика керак. Агар учрашувлар ўтказаётган бўлсангиз, суҳбатни қисқа ва тушунарли қилиб қилинг.

3-маслаҳат
Мутлақ тартиб
Турли истисноларсиз ҳар доим керакли жойда ўз вақтида бўлишингиз керак. Тартиблилик фазилатингиз вақтингизга нисбатан бошқаларнинг ҳурматини кутиш ва талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Аниқлик ва қоидаларга амал қилувчи киши ўз ходимлари, ҳамкорлари, дилерлари, мижозлари ва бошқалар олдида афзалликларга эга бўлади. Тартиблилик – инсоннинг шахсий хусусиятидир.

4-маслаҳат
Рўйхатларни шакллантириш
Вазифалар рўйхати тузилишига таянмаган вақтни режалаштириш тизими мавжуд эмас. Ҳамма нарсани эслаб қолиш имконсиз. Агар сиз эркин одам бўлсангиз, рўйхат сизни »эзиб қўйгандек» бўлаверади. Аслида эса рўйхатлар эркинлашади: қанча кўп майда чуйда нарсаларни ёзсангиз, миянгизда шунча камроқ нарсани эслаб қоласиз. Ана шунда сизнинг миянгиз ҳақиқатан ҳам муҳим ишни қилишга тайёр бўлади.

Мақолалар