Самарали жамоани қандай ташкил қилиш керак: 3 тамойил

20.05.2019

Самарали жамоани қандай ташкил қилиш керак: 3 тамойил

Cизнинг жамоангиз бизнес мақсадларига эришиш учун воситадир. Тадбиркор сифатида сиз ходимларнинг ҳамжиҳатликда ва самарадор ишлашини таъминлашга ҳаракат қилишингиз керак.

Биз сиз  билан жонли ва самарали жамоани шакллантиришнинг 3 тамойилини ўртоқлашамиз:

  • Таълимга инвестиция киритинг. Жонли жамоалар кўпроқ нарсага қодир бўлиш учун ривожланишга ва ўқиб-ўрганишга ҳаракат қилишади.  Ходимларингизни ўқитинг, интилишларини қўллаб-қувватланг. Уларнинг янги билимлари бизнесингизга фойда келтиради.
  • Ўзаро алоқада бўлишга интилинг. Жамоага умумий мақсадни тарқатинг, одамларни биргаликда ишлашга унданг. Умумий суҳбатлар яратинг, тадбирлар ўтказинг ва бутун жамоанинг ғалабаларини нишонлашни одатга айлантиринг. Дўстона муҳитда ходимлар катта иштиёқ билан ишлайдилар.
  • Хатолар устида ишлаш. Ҳеч ким хатолардан ҳимояланмаган. Агар ходим хато қилса, у билан гаплашинг, агар яна ўша хатони такрорласа, уни ишдан бўшатинг. Хатолардан хулоса чиқариш ҳамда ривожланиш керак. Биргина ходимнинг салбий динамикаси бутун жамоанинг ишига таъсир қилади.
Мақолалар