07.08.2018

Ричард Брэнсоннинг 5 та маслаҳати

Британиялик машҳур тадбиркор, Virgin корпорациясининг асосчиси, миллиардер Ричард Брэнсон қуйидаги 5 маслаҳатини сиз азизларга тақдим этмоқчимиз:

  1. Камроқ гапиринг ва кўпроқ тингланг.

Яхши етакчи ва муваффақиятли тадбиркор бўлиш учун, аввало, ажойиб тингловчи бўлиш керак. Ажойиб умид берувчи ғояларни ҳар ким ва ҳар қандай вақтда айтиши мумкин, шунинг учун қулоқларингизни доимо очиқ тутинг. Одамларни суҳбатга таклиф этинг, уларнинг нуқтаи назарлари билан қизиқиб, фикрларини тингланг. Фақат тинглаш ва тинглашни билиш орқали сиз ҳар доим ўзингиз учун фойдали маълумотларни топишингиз мумкин.

  1. Мураккаблаштирманг.

Сизнинг бизнесингиз рақобатбардош бўлиши учун фақат сизнинг фирмангиз мақтана олиши мумкин бўлган янги нарсани яратиш бўйича керакли чора-тадбирлар зарур. Бироқ ҳеч ким бу янги нарсани қидириш қийин муаммоларга дуч келишни назарда тутмайди. Инновацион ёндашишга йўналтирилган ҳолда, сиз доимо оддий бизнес ечимини топишингиз мумкинлигини унутманг, шунинг учун ғилдиракни қайта кашф этишнинг ҳеч қандай ҳожати йўқ. Умумий тушунчанинг кичик ўзгариши мураккаб кўп босқичли ўзгаришларга қараганда анча самарали бўлиши мумкин.

  1. Эришилган натижалар билан фахрланинг.

Сиз ва ходимларингиз томонидан эришилган натижалар ва бутун компания учун амалга оширилган ишларда ғурур ҳисси жамоанинг қурилиши учун яна бир кучли қурол бўлиб, у ҳар бир иштирокчини ўзингизнинг брендингизни тарғиб қилишда янада яхши натижаларга эришишга чорлайди. Мижозлар базасини кенгайтиради.

  1. Хурсандчилик билан ишланг ва муваффақият сизни куттириб қўймайди.

Бажараётган ишингиз сизга ҳақиқий завқ бахш этсагина натижага ишонасиз. Сизнинг бизнесингизга нисбатан ғайрат ва ижобий муносабатда бўлишингиз билан, сиз обрўли бизнесни қуриш ва ўзингизнинг ишчи гуруҳингиздаги ижобий рационализация муҳитини яратиш имкониятини сезиларли даражада оширасиз. Лекин ишингизни қизиқишсиз мунтазам иш сифатида кўрсангиз, эҳтимол, ўзингизни бошқа бирор бошқа соҳада синашингиз керак.

  1. Омадсизликдан қўрқманг.

Ҳар бир муваффақиятли ишбилармоннинг ортида хато ва муваффақиятсизликлар мавжуд. Ва сиз, эҳтимол, улардан қочиб қутула олмайсиз. Савол, сиз улардан маълум бир сабоқ олишингиз мумкин. Энг муҳими, умидсизлик эмас, балки эртами-кечми ҳамма нарса пайдо бўлади деган ишончни йўқотмаслик, хатолар устида ишлаш, улар сабабларини таҳлил қилишга уриниб кўринг ва керакли натижа келмагунча қайта-қайта уриниб кўринг.

Мақолалар