25.12.2018

Миллионерлар амал қиладиган қоидалар

1. Пулларни сарф қилишни бас қилинг.
Ибрат учун машҳур тадбиркор Роберт Флетчнинг тажрибасини келтирамиз: «Украинага келганимда, ўзимга 50 долларга уяли телефон сотиб олдим. Мен бу ерда ҳатто 18 ёшли қизнинг қўлида 200 дан 500 долларгача бўлган телефонларни кўрдим».
2. Пул жамғаришни бошланг.
Даромаднинг 10 дан 50 фоизгача бўлган қисмини тежаш керак. Мантиқ оддий: сизда пул бўлмаса, янги бизнес имкониятларидан фойдаланиш имконияти бўлмайди, шу билан бирга «Пул пулни чақиради» деган пул қонунини амалда текшириб кўриш керак.
3. Кўчмас мулк ва ўз уй жойингизга пул сарфланг
Кўчмас мулк инвестиция учун яхши имконият бўлиши мумкин.
4. Пулларингизни ҳимоя қилинг
Пулларни эҳтиёткорлик, кафолатланган ва хавфсиз равишда сарфлаган мақсадга мувофиқ.
5. Пулларни ақлли ва тажрибали кишилар билан бирга инвестиция қилинг
Инвестициялар бўйича энг яхши ҳамкор – аллақачон пул ишлаб топиш бўйича тажрибага эга бўлган шахс. У қандай инвестициялар даромад келтириши ва қайсилари ишончли эканлигини айтиб бериши мумкин.
6.Жамғарилган пуллар сизга кўпроқ пул келтиришининг янги усуллари ҳақида ўйланг.
Яъни, сиз сақлаётган пулларни яна ва яна кўпайтиришни ўйланг. Роберт Флетчердан қоида: сизда бешта даромад манбаи пайдо бўлса, улардан биринини тўлиқ ўйин-кулгу ва йирик харидлар (автомобиль, янги телевизор ва бошқалар)га сарфлашингиз мумкин.

Мақолалар