«Master Expert Partners» компанияси томонидан «Бизнесни тизимлаштириш» мавзусида тренинг ташкил қилинди

02.06.2019

«Master Expert Partners» компанияси томонидан «Бизнесни тизимлаштириш» мавзусида тренинг ташкил қилинди

29 май куни «Master Expert Partners» компанияси томонидан «Бизнесни тизимлаштириш» мавзусида тренинг ташкил қилинди.

Тренингнинг асосий мақсади раҳбарларга бизнесда тизимли иш ташкил қилиш учун керакли кўникмалар бериш эди. Иштирокчилар бир қатор амалий машғулотлар бажариш орқали зарурий воситаларни қўллашни ва ўз компаниялар ривожи учун уларни амалда ишлатишни ўргандилар ҳамда компания томонидан ўтказилган тренинг қатнашчиси сифатида «Сертификат» билан тақдирландилар.

Барча иштирокчилар бу шаклда, яъни кўпроқ амалий машғулотлар қўллаш ва бевосита ишлатиш учун тайёр қўлланмалар бериш асосида қурилган тренинг жараёни еққанини таъкидладилар ва яна янги мавзуларда тренинглар ўтказилишини таклиф этишди.

Тез орада яна:

  • “Амалий маркетинг”
  • “Савдо бўлимини ташкил этиш”
  • “Ходимларни саралаш ва ишлатиш”
  • “Ташкилотда амалий бошқарув” каби янги тренинглар ўтказилади.

Барча эълонлар дастлаб каналимизда берилади, ўтказиб юборманг

Янгиликлар