КОМПАНИЯМИЗ ҲАҚИДА

MASTER EXPERT PARTNERS – бизнесни тизимлаштириш, стратегик режалаштириш, инвестициион фаолият, бозор талабларини ўрганиш ва прогнозлаш, молиявий соғломлаштириш дастурларини яратиш, бизнес таълимоти ва бизнесни ривожлантиришнинг бошқа масалалари билан шуғулланувчи мутахассислардан ташкил топган консалтинг компанияси ҳисобланади.

Асосий хизматларимиз

Бизнесни тизимлаштириш

Компания моделини яратиш, самарали ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш ва мавжуд бизнес жараёнларини оптималлаштиришга асосланган замонавий бошқарув технологиялари.

Стратегик менежмент

Ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишга қаратилган компаниянинг бошқарув тизими – узоқ ва қисқа муддатли мақсад ва вазифаларни белгилаш, компаниянинг ишлаб чиқаришни янги даражага кўтарилишини таъминлаш.

Инвестицион лойиҳалаштириш

Муддатлари, ижро тартиблар ва керакли маблағлар кўрсатилган ҳолда, бозор тадқиқотлари ва таҳлили, самарали бизнес-модельни ишлаб чиқиш.

Бизнес таълимот

Раҳбарлар, менежерлар ва компания оддий ходимларининг касбий билимлари ва кўникмаларини оширадиган бизнес тренинглари.

Бизнес консалтинг бу – интеллектуал фаолият тури бўлиб, унинг асосий вазифаларига буюртмачи тақдим этган масаласини таҳлил қилиш, илмий, техник ва иқтисодий имкониятларни жалб қилиб, дунё ва мамлакатимизнинг илғор ғоя ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда муаммо ечимини топишда ва амалга оширишда кўмак беради.

 

Бизнинг жамоамиз

Раъно Кулдашева
Маслаҳатчи
Баҳодир Фозилходжаев
CEO
Стратегик ва институционал ривожланиш бўйича маслаҳатчи
Равшан Ҳалиткариев
CEO
Баҳолаш ва консалтинг компаниясининг раҳбари
Арсен Абдурахманов
Маслаҳатчи
Ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчи
Бахтиер Тухтаев
Эксперт
КОНСУЛЬТАНТ ПО МАРКЕТИНГУ
Владимир Николенко
Эксперт
СПЕЦИАЛИСТ ПО ПРОДАЖАМ