12.08.2019

​​Тадбиркорнинг 6 та молиявий хатоси

Илгари ҳамма космонавт бўлишни орзу қиларди, энди эса – тадбиркор. Одамларни «амакисига» ишлаш эмас, мустақил равишда қарорлар қабул қилиб, пул топиш қизиқтирмоқда. Аммо қанча кўп эркинлик бўлса, шунчалик масъулият ортиб бораверади. Бу борада энг кўп учрайдиган баъзи хатоларни кўриб чиқайлик:
1️⃣ Сотувлар сонини кўпайтириш – кўпроқ пул топиш дегани эмас. Ҳаражатлар даромадларга мутаносиб равишда ўсиб боради. Агар бизнеснинг фойдаси бўлмаса, даромаднинг ортиши билан қарз миқдори фақат кўпаяди.
2️⃣ Одамларни ёлламасдан олдин компаниянинг даромадларини қандай кўпайтириш ҳақида ўйланг. Тадбиркорлар бизнесни кенгайтиришни исташади, лекин буни тушунишмайди, нима учун? Ходимларни ёллашади, филиалларни очишади, франчайзингни бошлашади. «Ҳамма шундай қилади» деб ўйлайдиган тадбиркорга муваффақият тоғни нариги томонида эмасдек, худди яқиндек туюлади. Аммо иш жойида чалкашлик бўлса, унда сиз чалкашликларни кенгайтирасиз.
3️⃣ Бухгалтерия учунгина ҳисоботларни юритманг. Ҳисоб-китобнинг мақсади – тадбиркорга компанияни ривожлантиришга ёрдам берадиган маълумот беришдир. Ҳисоботга қараб, рақамларни кўриб, бу ойда етказиб берувчиларга кечиктирилишига йўл қўймаслик кераклигини аниқлайсиз, акс ҳолда ойлик маошларни тўлай олмайсиз.
4️⃣ Агар мижоз пул тўласа – бу ҳали сизнинг пулингиз дегани эмас. Ишни тугатмагунча ёки маҳсулотни етказиб бермагунингизча, бу сизда сақланаётган мижознинг пулидир. Бу пулга тегманг. Ишни бажариб, актларни имзолангда ундан бемалол фойдаланаверинг. Фақат ривожланиш учун ҳам қолдиришни унутманг.
5️⃣ Касса танқислигига тушмаслик учун тўлов тақвимини юритинг. Касса танқислиги бу – компанияда иш, ижара ҳақи ёки етказиб берувчиларга тўлаш учун вақтинчалик пул йўқлигидир. Пул бор, лекин компанияда эмас, масалан, хизматларингиз учун қисман тўлов қиладиган мижозда ёки ҳали етказиб берилмаган маҳсулот учун пулни олдиндан олган етказиб берувчида бўлади.
6️⃣ Сиз – бизнес.
Кўпинча мулкдорлар: «Бу менинг бизнесим, нимани истасам, шуни бажараман», деб ўйлашади. Бундай тадбиркор компанияга кирадиган барча пулларни ўзимники, деб ҳисоблайди. У имкон қадар кўпроқ пул чиқариб олишга интилади, кейин ҳаёт уни бошига яхшига зарба беради. Бундай қилиш керак эмас. Бизнес – алоҳида организмдир. У инсон каби ўсади, ривожланади, эҳтиёжлари пайдо бўлади. Икки киши бир хил танада яшай олмагани каби эгаси ҳам унинг ширкати, ҳам ўзи бўлиши мумкин эмас.

Мақолалар