12.08.2019

Эски стулда ишлайдиган бизнесмен

Дунёга машҳур Ikea компанияси ишлаб чиқариш ва савдо билан шуғулланадиган кўплаб тадбиркорлар учун ҳақиқий кумирга айланиши мумкин бўлган бизнесдир. Ушбу компания Ингвар Кампрад томонидан ташкил этилган – ҳозир дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири. У оддий одамлар кундалик ҳаётини янада ёқимли ва фаровон қилиш орқали ўзининг бизнес вазифасини жуда яхши бажаришга муваффақ бўлди.
Кўпгина шведлар учун у нафақат муваффақиятли бизнесмен, балки амалда миллий қаҳрамондир – у қатор жамоат арбобларидан кўра одамлар учун кўпроқ иш қилган киши сифатида тилга олинади. Ҳозирда Ингвар Кампрад нафақага чиққан ва Ikea бошқарувини ўз издошларига топширганига қарамай, унинг тамойиллари ва бошқариш техникаси бизнес тарихида абадий қолади.
Ikea асосчисининг ҳаёти ва бизнеси қоидалари
1. Ишлаётганингизда доимо ғайратли бўлишингиз керак. Агар бу амалга ошмаса, қилган ишингизнинг камида учдан бир қисми беҳуда.
2. Жамиятда мен ҳар доимгидек шон-шарафга эга эдим. Лекин шундай бўлсада, самолётларнинг эконом-классда учаман, чегирмадаги буюмларни сотиб оламан, эски машинани ҳайдайман, арзон меҳмонхоналарда қоламан. Ўзимнинг мисолимда қўл остимдагиларни иқтисод қилишларига эришаман. Қодир бўлсам ҳам дабдали ҳаёт кечирмаслигим мутлақо аҳамиятсиз. Мен пул сарфлашни ёқтирмайман. Агар хоҳласангиз, сиз мени бемаъни деб ҳисоблашингиз мумкин. Аммо билингки, мен ушбу мақом билан фахрланаман.
3. Ёшимга анчага бориб қолган, аммо мен учун бу ҳеч нарса эмас. Ўлимимни кутиб яшагим йўқ, сабаби ҳаётда ҳали жуда кўп режаларим ва бажарилмаган мақсадларим бор.
4. Бизнесда энг муҳими, истеъмолчиларнинг севгисини қозониш. Сизни ёқтирмайдиган одамлар учун агар маҳсулот 100 фоиз мукаммал бўлса ҳам, уни ҳеч қачон сотолмайсиз.
5. Пул – бу бизнеснинг мақсади эмас, балки унинг мавжудлиги ва ривожланиши учун воситадир. Мен пул ишлаш учун ишлайдиган бизнесменларни мутлақо тушунмайман. Мўл-кўл пул одамни бузиши мумкин ва уни яхшиламаслиги мумкин.


6. Одамлар Ikea ни ўз соҳасидаги энг яхши деб аташлари менга ёқмайди. Мен ҳеч қандай идеални тан олмайман. Ҳар қандай одам ва ҳар қандай компанияда ўсиши учун жой бор. Ва Ikea ҳам бундан мустасно эмас.
7. Вақтингизни бу дунёда бошқа нарсалар каби қадрланг. Ҳатто чорак соат ичида кўп иш қилишингиз мумкин. Беҳудага сарфланган вақтни қайтариб бўлмайди.
8. Менга арзон нарсалар сифатли бўлиши мумкин эмаслигини айтишганида, қуйидагича жавоб бераман: минг долларлик стол яратиш жуда осон. Сиз хурсандчилик билан сотиб олинадиган эллик долларга стол ясашга ҳаракат қиляпсизми? Буни фақат ҳақиқий профессионаллар бажара олиши мумкин.
9. Мижозларингизнинг эҳтиёж ва истакларини тушуниш жуда муҳимдир. Шу сабабли, Ikea нинг деярли барча раҳбарлик лавозимларини аёллар эгаллашади. Чунки аёллар эркакларга қараганда уйда кўпроқ банд бўлишади, улар унда нимани ва қандай кўринишда бўлиши кераклигини билишади.
10. Кабинетимдаги стулим ўттиз икки йилдан бери турипти. Албатта, унинг териси аллақачон шилиниб кетган, шу боис жуда жозибали кўринмайди. Хотиним кўпинча уни янгисига ўзгартириш вақти келганини айтади. Аммо у ўзининг асосий функциясини мукаммал даражада бажаради, менга эса бошқаси керак эмас. Менинг бу қоидам фақатгина стулларга тааллуқли эмас.
11. Кимдир буюк илмий кашфиётлар қилади, кимдир дунёга санъат асарларини туҳфа қилади. Ҳар кимнинг ўз йўли ва ўз тақдири бор. Ҳаётимнинг мақсади одамларга жозибали ва сифатли нарсалар қиммат бўлиши шарт эмаслигини исботлаш эди.
12. Муаммоларни ёқимсизлик сифатида қабул қилмаслик керак. Муаммолар улкан имкониятларни очади, уларни кўриш жуда муҳим. Мебель етказиб берувчилар биздан юз ўгирганларида, ўз дизайнимизни ва ўз услубимизни ривожлантира бошладик. Барча швед шериклари биз учун «бойкот» эълон қилишганида, бошқа давлатлар билан ишлашни бошлаб, дунё миқёсига чиқдик. Муаммолар бўлмаса, буларнинг ҳеч бири бўлмасди.
13. Агар сиз катта компанияни ташкил қилиб, чексиз миқдорда пул ишлаб топиш мумкин, деб ўйласангиз, ҳозирча дам ола туринг – сабаби жуда янглишяпсиз. Агар сиз дам олишни хоҳласангиз, уни бизнес йўлингизнинг бошида бажаринг ёки жуда кекса ёшни кутинг.
14. Бир марта ёрдамчиларимдан бирига бошқа ходимларнинг менсиз бажаришлари мумкин бўлган вазифаларини уддалашларига ҳалақит бермасликни таъминлаш вазифасини юкладим. Мен учун бу жуда қийин эди, чунки ҳар доим менга компаниянинг барча соҳаларида иштирок этиш жуда зарур бўлгандек туюларди, ҳатто аҳамиятсиз бўлса ҳам. Ёрдамчим юклатилган вазифани мукаммал даражада бажарди, бир мунча вақт ўтгач, мен ўзимни назорат қилишни ўргандим. Мана бундай қарама-қаршилик юзага келди: бошқа одамларнинг мажбуриятларини ўз зиммамга олмаслик учун ёрдамчимни кузатиш ишини юклаб олдим.
15. Биринчи пулимни тахминан беш ёшимда олгандим. Мен бу воқеани аниқ миқдори ва шароитларини энди эслай олмайман, лекин ўша пайтда бошдан кечирган ҳисларимни аниқ эслайман.


16. 24 соат дам олишсиз ишлаш мақтовга лойиқ эмас, балки аҳмоқлик ва самарасизликир. Етарлича ухламаган ходим энг ёмон ишчи ҳисобланади.
17. Мен ҳар бир мамлакатда ёки миллатда бошқарувнинг махсус услублари мавжудлигига ишонмайман. Ҳатто японияликлар ҳам ўзига хослиги учун европалик ишбилармонлардан кўп нарсани олишади. Америкаликлар, шведлар, хитойлар бошқарув масалаларида бир-бирларидан фарқ қилмайди.
18. Ишда оқилоналик ва мулоҳазакорлик яхши. Аммо ҳар доим ҳиссий, импульсив ҳаракатлар учун жой мавжуд. Қандай бўлмасин, бу иккиюзламачикдан яхшироқдир.
19. Ҳеч қачон ўз ҳаракатларим натижасидан қониқиш ҳосил қилмайман. Мен қилган ҳар бир нарсани яхшиланиши, мукаммалаштириш, тузатиш мумкинлиги ҳар доимгидек кўринади. Буни қилишни тўхтатмайман.
20. Компаниямнинг барча харажатларини назорат қиламан ва ҳар доим бирор нарсани тежаш учун барча имкониятлардан хабардор бўлишим керак. Агар ушбу шароитда миқдорни тежаш мумкин бўлса – уни албатта иқтисод қилиш керак.
21. Ikea ни кўпинча жумбоқ, пазл билан таққосланади – чунки бизнинг мебелимиз осонгина йиғилиб, демонтаж қилиниши мумкин. Аслида мен бу таққослашда янада чуқурроқ маънони кўраман. Истеъмолчиларимиз уйларини пазл сифатида «йиғишади»: биринчи навбатда улар диван сотиб олишади, сўнгра уни услубига мос келадиган стол, сўнгра лампа ва бошқалар билан тўлдиришади. Компаниямиз харитасига қараганимда ҳам пазлни кўраман: бўлимлар ва филиаллар бутун дунёга тарқалган, улар биргаликда катта ва чиройли расмни яратишади.

Мақолалар