10.07.2019

Чақирув маркази – қулоққа чалинувчи мусиқа!

Ҳар қандай компания чақирув маркази операторлари сонини камайтиришга ҳаракит қилади. Бу мижозлар навбатда кутиши керак, деган маънони англатади. Фақат ҳеч ким кутишни ёқтирмайди.

Шунинг учун биз қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилганимизда, биринчи бўлиб мусиқани эшитамиз. Фақат гўзаллик учун эмас, балки мусиқалар субъектив равишда сезилган вақтни камайтириши мумкин. AT&T Survey тадқиқотига кўра, 30 сония давомида оддий сигналларни бир ярим дақиқа каби субъектив ҳис қилиш мумкин экан. Ярим дақиқада эса мусиқа 15 секунддек қабул қилинади.

Қулоқ орқали маълумотни қабул қилиш муҳимлиги бўйича инсон учун иккинчи даражалидир. Бу каналдан фойдаланиш яхши бўлиб, фақат қўнғироқлар учун эмас. Кутиш керак бўладиган жойлар, яъни банклар, шифохоналар, устахоналарда вақтни камайтириш фойда беради. Ҳатто чакана савдода – дўконда харидор жинси шимни қанча вақт давомида кийиб кўраётганини билмаслиги керак.

Бунда мураккаб мусиқа оҳанглари оддий тароналардан кўра кўпроқ диққатни тортади. Мусиқа услуби мақсадли аудиторияга боғлиқ. Шунинг учун одатда, одамлар 15-20 ёшида севиб тинглаган мусиқаларини афзал кўришларини айтишади.

Мақолалар