22.01.2019

Бу белгилар ёмон раҳбар эканлигингиздан дарак беради

Ҳеч ким ёмон раҳбар бўлишни хоҳламайди. Шунга қарамай сиз ҳамма нарсани мутлақо назорат олишга ҳаракат қилсангиз ва ҳеч ким сиздан кўра вазифани уддалай олмайди, деб ўйлаганиздаёқ ёмон раҳбарликка йўл очилади.

1-белги: сиз ишчи «бу ҳақда аллақачон билиши керак» деб ҳисоблайсиз

Раҳбарлар одатда барча маълумотларни олади. Бироқ, жамоа аъзоларининг қолганлари бу маълумотларга эга эмаслигини унутиб қўйишади.

Ишчи «буни аллақачон билиши керак» деб ўйламанг. Бунинг ўрнига, жамоангизнинг нима учун керакли маълумотларга эга эмаслиги ҳақида бош қотиринг.  Яхши раҳбарлар маълум бир мақсадга эришиш учун керакли барча маълумотни жамоаси билишига ишонч ҳосил қилиш вазифаси эканлигини билишади.

2-белги: Сиз «нима учун бўлмаслиги керак?» ўрнига тез-тез «йўқ» дейишни бошладингиз

Айрим раҳбарлар раҳбарлар ўзига хослик ва ижодкорликдан қўрқишади. Яхши лидер бундай қилмайди. У яхши ғоялар ва таклифлар турли шаклларда қабул қилинишини ва дарҳол рад этилмаслик кераклигини билишади.

Бундан ташқари, жамоа аъзолари таклифлари доимо рад этилганлиги сабабли тушкунликка тушишади. Ўйлаб кўрингчи, янги ғоялардан қўрққанингиз учун ёмон раҳбарга айланиб бормаяпсизми?

3-белги: Сиз ўзингиз уйга ўз вақтида кетишингизга қарамай, ходимларни ярим кечагача қолишни талаб қиласиз

Сизнинг ҳаракатларингиз намуна бўлиб хизмат қилади. Ахлоқий олтин қоидани эслаб қолинг: «Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишларини хоҳласангиз, уларга ҳам шундай йўл тутинг». Агар сиз кимнидир ишда қолишини сўрасангиз, аммо ўзингиз ўз вақтида кетсангиз – бу ходимларингиз ёки уларнинг вақтларини қадрламаслигингизнинг бир белгисидир.

4-белги: Ўрнингизни бошқаси билан ўзгартириб бўлмайди ва сиздан бошқа ҳеч ким ишни уддасидан чиқа олмайди, деб ҳисоблайсиз.

Ўзини алмаштира олмаслик ҳисси раҳбар учун энг хавфли хислатдир.

Нима учун? Биз лойиҳаларни бошқаларга топширишни тўхтатамиз ва ўзимизни ҳамма нарсани ўзимиз қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқалар ишини яхшироқ қилишини қабул қилсак, биз масъулиятни бўлишиб, вазифаларни топширамиз ва жамоани секинлаштирмаймиз.

5-белги: Саволларингиз ишдан чалғитади, деб ўйлайсиз.

Ишчиларга компания фаолиятининг афзалликлари ва ижтимоий пакет ҳақида нима деб ўйлашларини сўрашдан қўрқасиз, чунки бу уларни ишдан чалғитади, деб ўйлайсиз. Аслини олганда жамоангизда сўраш ёки сўрамаслигингиздан қатъи назар, сиз учун қайта алоқа қилиш тизими бордир. Бу ҳаракат ёки ҳодиса муносабат билдиришни билдиради. Шунинг учун ходимлар билан мулоқот қилмаслик билан сиз фақат муаммоларга дуч келасиз. Дадил бўлинг ва саволларни беринг, эҳтимол сиз эшитишни хоҳламаган саволларга ҳам жавоб беришингиз зарур.

6-белги: Сиз ҳис-туйғуларга иш жойида ўрин йўқ, деган фикрни қўллаб-қувватлайсиз

Иш жойида ўзимизни қандай ҳис қилишимиз ишимизга таъсир қилади. Шунинг учун биз оддий лойиҳаларни қабул қилганимиз каби жамоанинг ҳис-туйғуларини худди шундай қабул қилишимиз керак.

Иш мантиқий ва оқилона жой, шунинг учун бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олиш қийин вазифа бўлиб туюлиши мумкин. Яхши раҳбарлар жамоа аъзоларининг ўзларини қандай ҳис қилишлари ҳақида ўйлашади ва бу эса бир-бирлари билан кундалик ишлаш жараёнининг бир қисмидир.

7-савол: Сиз нимадирни бошқасига ишониб топширишдан кўра ўзингиз бажарганингиз осонлигига ишонасиз.

Вазифаларни жамоага ўтказишни истамаслигингиз аста-секин ёмон раҳбар бўлишингизга олиб келадиган аниқ белгидир. Яхши раҳбар жамоавий ишнинг моҳияти ишонч эканини билади.

8-белги: Сизнинг фикрингизча, бошқаларга нисбатан кимдир ишончингиз кўпроқ лойиқ

“Любимчиклар”ни танлаш – ёмон бошқарувга тўғридан-тўғри йўлдир.

Агар сиз кимгадир кўпроқ эркинлик берадиган бўлсангиз, бошқалар хафа бўлади. Адолат – яхши бошқарувчининг энг муҳим сифати.

9-белги: Сиз офисда ходимнинг бўлиши унинг самарадорлигини тасдиқлашдир, деб ҳисоблайсиз

Офисда қаршингизда компьютерда ишлаётган ходимни кўрганингизда, эҳтимол, ўзингизни хотиржам ҳис қиларсиз. Бировнинг қандай ишлашини кўрасиз, демак у самарали ходим, шундайми? Бу катта хато. У одам ҳақиқатда шундай эканлиги факт эмас. Сиз учун натижа муҳим эмаслигини тан олинг, сизга унинг ишлаётганининг исботи керак. Сиз шунчаки бошқаларни назорат қилмоқчисиз. Бундай истак сизнинг жамоангизга ҳалақит килади.

10-белги: Агар ишчининг муаммоси ёки саволи бўлса, у сизга ёрдам учун мурожаат қиладигандек туюлади.

Бу бундай тарзда ишламайди. Ходимлар хўжайинлардан қўрқишади. Улар раҳбарлар тимсолида буюк куч ва таъсирга эга бўлган одамларни кўришади. Улар ёнингиздан ўтишга қўрқишади, уларга ёмон муносабатда бўлишингиз ёки ҳатто уларни ишдан бўшатишингиздан хавотирланишади.

Сиз талаб қилмагунингизча улар сиз билан очиқ гаплашишмайди. Шунинг учун сиз ўзингиз жамоанинг қандай қийинчиликларга дуч келаётганини билиб олишингиз керак – улар сизга биринчи бўлиб келмайди.

11-белги. Сиз ходимларни қаттиқроқ ишлашга тайёр эканига ишонч ҳосил қилиш учун «синов»дан ўтказасиз

Йиғилишлар пайтида кўпинча «ходимларнинг диққат билан тинглашига ишонч ҳосил қилиш» учун ўзингиз савол берасиз. Тўхтатинг. Ходимларни текширишни бас қилинг. «Нима учун мен уларни текширишни зарур деб ҳисоблайман? Нима учун мен ҳамма ходимларга энг яхши имконият бера оладиган муҳит ярата олмаяпман?» деб ўзингизга савол беринг.

12-белги: Сиз фақат ишда чалғитадиган нарсаларни бартараф этишга эътибор қаратасиз

Албатта, сизнинг жамоангиз қилмаслиги керак бўлган нарсаларга эътибор қаратиш осон. Нима учун улар узоқ вақт давомида овқат ейишади ёки Facebook да ўтиришади? Уни тақиқлаш керак.

Нима бўлган тақдирда ҳам бу ҳақда ҳеч ўйламанг. Яхши менежерлар бошқача ёндашишни танлайдилар: ходимлар иш жойларида ўзларига қулай бўлиши учун ходимларга нима зарурлигини тушунишга ҳаракат қилишади.

Барча раҳбарлар фаолиятида юқоридаги келтирилган бандлардан ҳеч бўлмаса бири учрайди. Буни дарҳол кўриб чиқиш жуда муҳимдир. Ёмон хатти-ҳаракатларингиз учун ўзингизни оқламанг. Ўзингизни ҳақорат ҳам қилманг. Фақат уни тўғри қабул қилинг ва бошқача тарзда нима қилиш кераклигини ҳал қилинг.

Мақолалар