Бизнес-Инжиниринг

Қачон бизнес инжиниринг(тартиблаштириш ёки муҳандислик) керак?

Савдолар ошябди, ишчилар сони кўпайиб бормоқда. Ташқаридан қараганда ишларингиз “беш”. Аммо уйқуда ҳаловат, ишларингизда тартиб ва ўзингизда ҳотиржамлик камайиб бормоқда. Оилага, дўстларга ва дам олишга ажратаетган вақтингиз камайиб бормоқда. Иш вақтингиз ҳафтасига 7 кун ва деярли 20 соат кунига. Ишлар кўпайса кўпайябди-ки, камайгани йўқ. Ердамчингиз кўп, аммо уларга тўлиқ ишона олмаябсиз “яхшиси ўзим тепасида турай” дейсиз. Чунки топшириқни ортидан қувмасангиз кунлар, ҳафталар ва ойлар давомида “бажарамиз” ҳолида қолаверади.
Ишхонангизда ним қаерда билмайсиз, аммо энг кичкина муаммо ҳам сиз аралашмагунингизга қадар ечилмайди. Ходимларни унумдорлиги пастдек туюлади, аммо буни аниқ фактлари йўқ. Бунақа кетишида нима бўлар экан деган савол тобора хаёлингизни қамраб олябди.

Агар ушбу таърифда ўзингиз ва ташкилотингизни таниган бўлсангиз, демак биз сизга керакмиз.

Бизга мурожат килинг: +998 71 234-84-48

Нима қилиб берамиз?

Биз янгилик кашф этмаймиз, балки бутун дуне ва шу жумладан юртимиздаги илғор компаниялар қўллаб бўлган тизимни сизнинг ташкилотингизда ҳам тадбиқ этамиз. Ташкилотингизнинг барча жабҳаси сизга очиқ-ойдин, ходимларингиз айни ўз иши билан ўз вақтида шуғулланишини таъминлайдиган тизимни яратиш ва ишлатишга ердам берамиз.
Сиз эса кундалик муаммолар эмас, ташкилотни янги чўққиларга олиб чиқиш, бозорларни кенгайтириш ва қенгайиш масалалари устида бош қотиришингизга имкон яраташга мадад берамиз. Чунки топшириқни берсангиз бас, масъуллар ўзи вақтида бажариб, сизга қай тартибда амалга оширилганлиги ҳақиди сўрашингиздан олдин маълумот беради. Демак, кундалик ишларга аралашишингизнинг ҳожати қолмайди. Фақат кузатиб турсангиз бас.

Ишлар тартиби содда – Ташхис, Мақсад, Режалаштириш ва Ижро.
Қандай қилиб амалга оширамиз?

Ташхис

Яъни ташкилотни махсус ишлаб чиқилган ташхис дастур асосида баҳолаб, ўзгартириш, кучайтириш еки аксинча бартараф этилиши зарур бўлган жараенлар, шахслар ва тартиблар аниқланади.

Мақсад

Бизнесингиздан қисқа ва узоқ муддатда нима натижалар кутмоқдасиз? Қандоқ ўзгаришлар сизга керак? Нималарга жавоб бериши керак тизим? Буларни ҳаммасини биргаликда аниқлаймиз.

Режалаштириш

Хўш, мақсадларга қандоқ эришамиз? Нимани, қачон ва ким амалга оширади? Бунинг учун қандоқ ресурс ва куч керак бўлади? Шуларни тартиблари ишлаб чиқилади.

Ижро

Албатта, йўл кўрсатибгина қолмай, унда равон юриб кетишингиз учун билимимиз, тажрибамиз ва тафаккуримиздан келиб чиққан ҳолда амалий маслаҳат ва ердам берамиз.
Албатта, қадамни сиз босасиз, аммо қандоқ босиш ва нимага эътибор бериш кераклигини кўрсатиб борамиз.

Хизматларимиздан фойдаланиш учун сўров юборинг

Исмингиз:
Компания номи:

Email:
Телефон рақами:
Компания манзили:
Компания сайти:

Раҳбарнинг ФИШ:
Ишчилар сони:
Фаолият сохаси:
Махсулот/хизматлар тури:

Консалтинг хизматларидан бундан олдин фойдаланганмисиз?: ХаЙўк
Компаниямиз ҳақида каердан билдингиз:

Компаниянгиз ва мурожаатингиз сабаби ҳақида қисқача маълумот беринг, илтимос.:
"Жўнатиш" тугмачани босиб, сиз ўзингизни шаҳсан маълумотларни, биз тарафдан ишлатишга розилик билдираяпсиз