Бизнес-Девелопмент

Қачон бизнес девелопмент (ривожлантириш) керак бўлади?

Ташкилотингизни бозори кенглигини, ҳали бор имкониятларни ишга туширмаганлигингизни сезмоқдамисиз? Тасаввурингизда олдингизда бепоен кенглик турибди-ки, уни кечиб ўтишга ишонябсиз, аммо қандоқ қилишга бошингиз қотябдими?
Жамоангиз яхши, кучли аммо кучи етишига тўлақонли ишонишингиз қийин бўлмоқдами?
Агар сал тезлашмасангиз, бошқалар етиб ва ўтиб кетишини англаб турибсизми?
Бор имкониятларингизни жуда озидан фойдалангингизни ҳис этябсиз, лекин қандоқ ошириш мумкинлиги жумбоқми?

Ўзингизга ишонинг ва бизга мурожаат қилинг!

Парвоз қилувчи ва хаел суриш бу аслида буюк бизнесменларга хос хислат. Атрофдагилар мийиғида кулса ҳам, сиз ўйлаган нарсаларган эришиш имкони бор.

Биз нима қиламиз?

Аввало сураетган хаелларингиз аниқ шаклланган тасаввурга айланишига, унга эришиш йўлларини топишга ва жамоангиз ҳам бу келажакка ишонишига ердам берамиз. Бунда ташкилотни узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, қайси имкониятларни ишга солиши ва атроф-муҳитда қандоқ ўзгаришлар содир бўлишини таҳлил қилиш қўл келади.

Сиз эса фикри-хаелингизни қамраб олган ҳавас, орзу ва интилишларни аниқ тартибга келтириб оласиз ва ҳар куни уларни рўёбга чиқариш борасида бир қадам қўйишни ўрганасиз.

Қандай қилиб?

Таҳлил

Ушбу босқичда сизни имкониятларингизни, бозор имкониятларини, рақобатчилар имкониятини ва атроф муҳит имкониятларини таҳлил қиламиз.

Келажакка назар

Бир неча йилдан кейин барча сизга таъсир қилувчи омиллар ва сизни ташкилотингиз қандоқ ўзгаради? Сиз ва жамоангиз нималарга эриша олади, шуларни аниқ равшан гавдалантириб, тўлиқ тавсифлаймиз

Стратегия

Нималарга эришмоқчилигимизни билгандан сўнг, бунинг учун айнан қайси мақсадлар сари ҳаракатланишимиз ва нималардан фойдаланишимиз мумкинлигини биламиз

Режа

Узоқ муддатли режаларни йиллик, ойлик ва кундалик режаларга айлантирамиз ва ҳар куни юксак мақсад сари битта кичик қадам қўйилишига ердам берадиган дастур тузамиз.

Ижро

Албатта, ҳеч бир йўл машаққатсиз бўлмайди. Аммо узоқни яқин қиладиган яхши йўлдош. Биз сизга яхши йўлдош, маслакдош ва кўмакчи бўламиз. Бу ўзгаришлар ва синовлардан бирга енма-ен ўтамиз.

Хизматларимиздан фойдаланиш учун сўров юборинг

Исмингиз:
Компания номи:

Email:
Телефон рақами:
Компания манзили:
Компания сайти:

Раҳбарнинг ФИШ:
Ишчилар сони:
Фаолият сохаси:
Махсулот/хизматлар тури:

Консалтинг хизматларидан бундан олдин фойдаланганмисиз?: ХаЙўк
Компаниямиз ҳақида каердан билдингиз:

Компаниянгиз ва мурожаатингиз сабаби ҳақида қисқача маълумот беринг, илтимос.:
"Жўнатиш" тугмачани босиб, сиз ўзингизни шаҳсан маълумотларни, биз тарафдан ишлатишга розилик билдираяпсиз