05.01.2019

Қандай қилиб мижозни компаниянинг мухлисига айлантириш мумкин?

Агар компаниянгизда сотиш ёки бизнесни ривожлантириш учун масъул бўлсангиз, унда сиз ушбу мақоладан ўрганган методикани компанияни бошқа даражага кўтариш ва режалаштирилган ишларни амалга оширишнинг энг қисқа усули ҳисобланади. Ушбу стратегиялар кичик ва ўрта бизнес учун мос келади. Улар сиздан катта инвестицияларни талаб қилмайди ва баъзилари одатда бепул, лекин улар жуда самарали.

Такрорий савдосиз илож йўқ

Ҳар куни рақобат кучаймоқда, технологиялар ривожланмоқда. Буларнинг ҳаммаси мижозни жалб қилишни қимматроққа айлантирмоқда. Агар такрор савдо қилмасангиз, даромад минимал ёки ҳатто нолга тенг бўлади. Агар сиз компаниянгизда ҳолатни ўзгартиришни истасангиз, эҳтимол сиз нима қилишингиз мумкинлиги ва қаердан бошлаш кераклигини ўйлайсиз. Қуйида такрорий сотувлар сонини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ёндашувларни кўрасиз, ана шунда мижозлар сизнинг содиқ мухлисларингиз бўлади.

Сифатли ва мижозлар муаммоларини ҳал қиладиган маҳсулот ёки хизматни яратинг

Маҳсулотлар ассортиментини яратинг

Эҳтимол, сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз озиқ-овқат ёки гигиена воситалари каби тугаб қолиб, қайта-қайта сотиб олиниши керакдир. Аммо бундай бўлмаса, унда маҳсулотлар ассортиментисиз такрорий сотишга эриша олмайсиз. Ассортиментингиз ўз ичига турли хил тоифадаги мижозлар, эркаклар ва аёллар учун: арзон, ўрта ва қимматбаҳо маҳсулотлар / хизматларни олиши керак. 

Мулоқот қилинг ва очиқ мулоқотни рағбатлантиринг

Сиз доимо мижозлар билан алоқа қилиш орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришингиз мумкин. Дастлабки сўров ўтказинг ва тингловчиларингизнинг эҳтиёжларини аниқланг.

Мижозга маҳсулот ёки хизматингиздан фойдаланишида ёрдам беринг

Масалан, маиший техника бўлса, у ҳолда мижозга ўрнатиш ва ундан фойдаланиш бўйича қисқача қўлланма керак. Мижозларга телефон орқали мурожаат қилинг, керак бўлса, улар олдига ташриф буюринг. Электрон почта ёки телефон орқали веб-сайтингизга келиб тушган мижозлар муаммосини тезлик билан ҳал қилинг.

Харидорга ғамхўрлик қилинг

Қиймат яратиш ёндашуви ва мижозга энг яхши тарзда хизмат қилиш истаги доимо узоқ муддатда қопланади. Одамлар одатда уларга яхши муомалада бўлишганида қолаверса, уларнинг кутганлари рўёбга чиқса, унутишмайди. Самимий ғамхўрлигингизни сезган мижоз сизга пул тўлашга тайёр бўлади.

Мижозингизга дўст бўлинг

Замонамизнинг энг таниқли маркетологларидан бири бўлган Жей Абраҳам мижозларингиз учун яхши дўст бўлиш муҳимлигини айтади. Бу оддий маслаҳат каби кўринади, лекин жуда чуқур маънога эга! Мижозингиз билан жуда илиқ муносабатларни қуриш муҳим, ана шунда у сизнинг рақибингизга ҳеч қачон бормайди.

Мижозларингиз кутганиданда кўпроғини беринг ва ажаблантиринг

Агар мижозларингиз сиздан кутгандан кўра кўпроқ тақдим этсангиз, сизни икки сабабга кўра тарк этишмайди: улар кўпроқ қабул қилишаётгани учун қадрлашади ва сиз уларнинг қизиқишини қондирасиз. Улар «бу сафар у менга нимани тайёрлади экан?» деб ўйлашади. Мижозларингиз қанчалик кўп қувонган бўлса, улар сизга кўпроқ боғланишади, қарабсизки бизнесингизга кўпроқ даромад келтиришади. Мижозларни ҳайратга солганингизда, дўстларингизга ўзингиз ҳақингизда айтиб бериш ва янги мижозларни жалб қилиш учун қўшимча сабаб яратасиз. Эълон қилинмаган бонусни таклиф қилинг. Харидор сиздан бирон нарса харид қилганда кичик сувенирни қўшинг. Мижоз кутилмаган совға олганидан хурсанд бўлади.

Мақолалар