11.07.2019

Агар маҳсулотингиз мижозга қимматлик қилса, нима қилиш керак?

Нарх – савдодаги рад этишнинг энг катта сабаблардан бири. Агар мижозингиз ўзи бу сабабни айтса, сиз жуда бахтлисиз. Чунки сиз у билан тўғри ишлагансиз, унинг ишончига киргансиз, натижада у рад этишининг сабабини очиқ айтди.

Кўпинча, юқори нарх-наволар сабабли иборалар қуйидаги шаклда ифодаланади:

  •  «Раҳмат»
  •  «Ўйлаб кўраман»
  •  Фақат жимлик

Агар рад этиш сабаби қиммат нарх эканлигини тушуниб етсангиз, одамни қандай қилиб сотиб олишга бошлаши учун бир нечта вариант бор:

  1.  Харидордан маҳсулотни қанчага олиш мўлжали ва бошқасини танлаш истаги борлигини сўраш;
  2.  Харидорга рақобатчиларда бўлмаган ажойиб таклифни тақдим этиш;
  3.  Қўпол бўлиш.

Иккинчи вариант – эҳтимол, энг қийини сиз нафақат мижознинг «оғриғини» батафсил тушунишингиз, балки рақибларни мукаммал тарзда кузатишингиз ва уларнинг заиф томонларини билишингиз керак.

Учинчи вариантни ҳатто изоҳлашга ҳам истак йўқ. Сабаби ҳар қандай ҳолатда қўпол бўлиш яхши эмас ва ижобий натижага олиб келмайди. Бундан фақат зарар кўрасиз.
Агар сизда паст нархда вариант бўлса, уни таклиф қилинг (бу ҳолатда ҳар доим харидорнинг қанча нархга мўлжали борлиги ҳақидаги савол билан суҳбатни бошлаш наф беради).

Мақолалар