12.07.2019

Агар асосий ходимингиз рақобатчига ишга ўтса нима қилиш керак?

Энг бошиданоқ сиз билан бирга бўлган ва кўп нарсаларни биргаликда бошидан ўтказган асосий жамоа аъзолари одатда биринчи бўлиб кетишади. Рақобатчиларга қимматли ва қадрли кадр ишга ўтса, нима қилиш керак?

1️⃣ Кетишнинг ҳақиқий сабабини билиб олинг.
Ходимдан ҳақиқий жавобини олишга ҳаракат қилинг. Кўпинча ходимни ишни тарк этишининг ҳақиқий сабаблари ҳозирги ишда қандайдир асосий эҳтиёжлари (барқарорлик, хилма-хиллик, аҳамиятлилик, яхши муносабат, мартаба ўсиш ва ўз-ўзини англашув)ни қониқтира олмаслик бўлади. Кетишининг сабабини тушуниб олсангиз, хулоса чиқаришингиз мумкин.

2️⃣ Компания активларини муҳофаза қилинг
Сизни тарк этишга қарор қилган ишчига алоқадор бўлган компаниянинг барча моддий ва ахборот активларини иложи борича тўлиқ рўйхатини тузишга ҳаракат қилинг. Парол ва қулфни ўзгартиринг, меҳнат шартномасидаги махфийлик шартларини текширинг. Ходимнинг қайси ахборотни ва қандай қилиб уни янги жойда ишлатишини ўйлаб кўринг ва ўзингизни ҳимоя қилинг.

3️⃣ «Мерос ҳуқуқи» операциясини ўтказинг
Қолган вазифаларни бажарувчи ходимни аниқлаб, унинг обрўсини ошириб, ишонч билдиринг. Бу унга аввалги ходимнинг ютуқларини оширишга руҳ бағишлади.

4️⃣ Бизнес-жараёнларини бўлиб чиқинг
Бизнес учун энг оғриқли жиҳат – барча муҳим жараёнларни бирданига ўзига «тортиб оладиган» шахснинг ишдан кетишидир – айнан бу одамлар одатда рақобатчиларга айланишади. Ўзингиз учун потенциал рақибларни яратмаслик учун барча асосий жараёнларни қисмларга ажратиб, уларни жамоа аъзолари орасида тақсимлашга ҳаракат қилинг. Агар бу занжирдан кимдир кетишни истаса ҳам, рақиб барча иш жараёнларига «қўли етадиган» ходимни ишга олишга муваффақ бўлмайди.

5️⃣ Ходимлар активини яратинг
Компанияда ишловчи ҳар қандай муҳим мавқедаги ходим янги лавозимга ҳам ваколат, ҳам маънавий муносиб «номзодликка даъвогар» бўлиши керак. Асосийси, ходим ташкилотни тарк этгандан сўнг амалга оширилиши керак бўлган асосий нарса – бундан хулоса чиқариш ва ишда бошқа ходимлар билан хатоликка йўл қўймаслик. Бутун жамоани йўқотишдан кўра битта ходимни йўқотиш даҳшатли эмас.

Мақолалар